Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
МУРОЖААТЛАР ИЖРОСИДАН ХАЛҚ ҚОНИҚЯПТИМИ?
2021-08-18 08:57:13 2680
Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги XXXII cессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Сессия кун тартибида туман ҳокимининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхона орқали келиб тушган ва ҳал этилмай қолган мурожаатларни қайта ўрганиш натижалари тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.
Сўнгги вақтларда туманда аҳолининг аксарият қисми Ўзбекистон Республикасининг юқори ташкилотларига ижтимоий тармоқ, ёзма ёки оғзаки мурожаат этиш кўрсаткичлари ошиб бормоқда.
Бу эса туманда аҳоли мурожаатлари билан ишлашда барча даражадаги раҳбарларнинг етарли даражада ёндашаётганидан далолат бермоқда. Мазкур камчиликларга тўлиқ чек қўйиш мақсадида аҳоли мурожаатларининг кўриб чиқилиши ва муаммоларнинг ечимини ўз вақтида ҳал этиш учун мурожаатлар билан ишлашда барча даражадаги раҳбарлар, секторлар, муассаса, бўлим ва ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари билан аҳоли мурожаатлари бўйича ҳамкорликда тизимли ишлаш, фуқаролар томонидан кўтарилаётган муаммоларни туманнинг ўзида ҳал қилиш ишларига масъулият билан ёндошиш бу борадаги ишларнинг амалий натижасини ва талабга жавоб бера оладиган тизим ишлаб чиқиш қайд этилди.
Бу борада туманда Виртуал қабулхона ва Халқ қабулхоналарига туман аҳолисидан жорий йилнинг 6 ойи давомида келиб тушган мурожаатларни қайта ўрганиб, ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида сектор раҳбарлари ва масъул идоралар таркибида ишчи гуруҳ тузилган.
Ҳар куни ташкил этилган штабда тумандаги масъул ташкилотлар ўртасида мурожаатчига носамимий муносабатда бўлмаслик, ҳар бир мурожаатчи билан юзма-юз мулоқотда бўлиб, муаллифларнинг масаласини тўлиқ ижобий ҳал қилиш ишлари бўйича кунлик муҳокама қилиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан 2021 йилнинг 6 ойи давомида тушган мурожаатларни жорий йилнинг 31 августига қадар қайта ўрганиб барча мурожаатларни ижобий ечимини топиб мурожаатчиларни розилигини олиш белгиланган.
Сессияда мурожаатлар ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўяётган туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, “Халқ банки” Фурқат тумани филиали, Микрокредитбанк туман филиали, туман Сув таъминоти корхонаси, туман Тиббиёт бирлашмасининг фаолияти танқидий баҳоланди.
Сессия кун тартибидаги кейинги масала “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан сектор раҳбарларининг “Темир дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахслар ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган 80 нафардан зиёд фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш масаласи муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги масала юзасидан депутатлар томонидан муҳокама ўтказилди ва ўз ўрнида ушбу саволларга маърузачилар томонидан жавоблар қайтарилди.
Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.
© Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ