Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Президент Фармойиши билан миннатдорчилик билдирилган фарғоналик тадбиркорларнинг бир гуруҳига Давлатимиз раҳбари имзолаган миннатдорчилик ёрлиқлари топширилди
2021-08-20 12:01:55 323
Бироздан сўнг бошланадиган Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти олдидан фарғоналик тадбиркорларнинг бир гуруҳига Давлатимиз раҳбарининг миннатдорчилик ёрлиқлари топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркорларнинг бир гуруҳига миннатдорчилик билдириш тўғрисида”ги фармойиши билан миннатдорчилик билдирилган юртимиз тадбиркорлари қаторидан вилоят ҳокимлигида ёрлиқлари топширилган “Фарғона Ясин қурилиш моллари” МЧЖ раҳбари Сюй Деминг, “Албус цемент груп” МЧЖ раҳбари Абдуваққос Яқубов, “Стар метал” МЧЖ раҳбари Адҳам Юлдашев, “Ҳамза эскпо арт текстиль” хусусий корхонаси раҳбари Ғайрат Қосимов ҳамда “Наримтекс” МЧЖ Ўзбек-Хитой қўшма корхонаси раҳбари Наргиза Аминова, шунингдек миннатдорчилик ёрлиқлари Тошкентда тақдим қилиниши кўзда тутилган “Fergana global textile” МЧЖ раҳбари Муминжон Разаков, “Nurli tong-silk” МЧЖ раҳбари Мақсуджон Касимов, “Kokand bicycles” МЧЖ раҳбари Мухсин Абдурахимов, “Uz-segang” МЧЖ қўшма корхонаси раҳбари Хуршид Норматов, “Paradise garden fruits” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари Адхамжон Абдурахмонов ўрин олдилар.
Вилоят ҳокимлиги қабуллар уйида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва вилоят секторлари раҳбарлари иқтисодиётимизнинг равнақ топиши ва юртимиз барқарор ривожланиши, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, бюджет барқарорлигини таъминлаш ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаол тадбиркорларнинг 5 нафарига Ўзбекистон Президенти имзоси билан йўлланган миннатдорчилик ёрлиқларини тантанали топширишди.
© Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ