Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 22 Users Statistics phone helpline


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда тумандаги сектор раҳбарлари ҳамкорлигида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

×

 2021-08-27 16:43:18    315

Download pdf
Print out


Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Э.М.Мухиддинов ҳамда тумандаги сектор раҳбарлари томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни янада кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш ва уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида 2021 йилнинг 26 августь куни Фурқат тумани Чиркай махалла фуқаролар йиғинида жойлашган Тадбиркорлар уйи биносида сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида Фарғона вилояти Бандлик бош бошқарма бошлиғи Ю.Қўчқаров, тумандаги ташкилот, муассаса раҳбарлари иштирок этдилар.
Шу куни 31 нафар фуқаролар қатнашиб, улардан 11 нафар фуқаро ҳамда 2 та тадбиркорлик субъектлари вазир ўринбосарига, қолган 20 нафар фуқаролар туман ҳокими бошчилигида сектор раҳбарларига мурожаат қилдилар.

Мурожаат қилган фуқароларнинг 7 нафари мутахасислиги бўйича ишга жойлаштириш масаласида, 2 нафари касб-ҳунарга ўқитиш, 2 нафари тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлиб, ишсиз фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, харид қилиш учун субсидия маблағлари ажратиш ва бошқа масалаларда мурожаат қилдилар.

Бундан ташқари 3 та тикувчилик йўналишида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари қонун талабларига асосан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан берилаётган имтиёзлар юзасидан мурожаат қилдилар.

Шунингдек, Республикада “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури ижроси юзасидан мамлакатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига кредит ажратиш орқали аҳолини даромадларини ошириш ва турмуш тарзини яхшилаш юзасидан берилган топшириқлари ва бу борада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил тушинтириб ўтилди.

Фарғона вилояти Бандлик бош бошкармаси бошлиғи Ю.С.Қўчқаров йиғилганларга Ўзбекстон Республикаси Президентининг 2018 йил 26-апрелдаги ПҚ-3680-сонли қарорига асос 2018 йилнинг 1июль санасидан бошлаб 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида иш билан банд бўлган ва қорамол ёки 50 бошдан кам бўлмаган товуқ боқиб келаётган фуқаролар енг кам иш ҳақининг бир баробари (202 минг 730 сўм) миқдорида бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига суғурта тўлаганда, суғурта тўлаган йили меҳнат стажига ҳисобланишини, бу демак иш билан банд бўлган ҳар бир фуқора ўз оиласида меҳнат қилиб иш билан банд бўлиши, меҳнат стажини юритиш ва шунга асос пенсия нафақасига чиқиш имкониятига эга бўлишини, агарда меҳнат иш стажини юритиб қўйишни хохловчи фуқаролар Давлат солиқ инспекциясига мурожаат қилиши мумкинлигини айтиб ўтди.

Сайёр қабул натижаларига кўра 3 нафар ишсиз мавжуд вакант бўш иш ўринларига ишга жойлаштирилиши таъминланди.

Жумладан, Фурқат тумани Ўртақўрғон қишлоғида яшовчи фуқаро Маматова Мушаррафхон Холмуродовна Фурқат тумани 21-мактабгача таълим муассасасига шу кунги 196-сонли буйруқ асосида ёрдамчи тарбиячи вазифасига ишга қабул қилинди.


Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ