Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 13 Users Statistics phone helpline


Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг ўттиз учинчи Cессияси бўлиб ўтди.

×

 2021-09-10 23:18:40    242

Download pdf
Print out


Бугун халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ ўттиз учинчи сессияси бўлиб ўтди. 

Кенгаш раҳбари Жаҳонгир Жуманов раислигида ўтган сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи Фурқат тумани бўйича участка сайлов комиссиялари раиси ва унинг ўринбосарлари, котиби ҳамда аъзолигига тавсия этилаётган номзодлар иштирок этдилар.


Кун тартибидаги биринчи масала, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини
ў
тказувчи Фурқат тумани бўйича участка сайлов комиссиялари раиси ва унинг ўринбосари, котиби ҳамда аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисида бўлди.

Мазкур масалани туман ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси Алимардон Аъзамов  таништириб ўтди.
Фурқат туманида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг даромат манбаи ошганлиги ва бандлиги таъминланганлиги муносабати билан уларни “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”дан чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тегишли масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.
Барча масалалар депутатлар тасдиғига ҳавола этилган мазкур сессия ёпиқ деб эълон қилинди.

Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ