Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
"Боғдор Эшон бува" булоғи зиёратгоҳга айланмоқда
2021-09-15 18:52:41 292
Фурқат тумани “Эшон” МФЙ ҳудудида “Боғдор Эшон бува” номли қадимий булоқ бор. Ушбу булоқнинг тарихи бундан олти юз йил илгарига бориб тақалади. Юсуфхон Эшон бува сўзлари ҳамда Бурхонжон тарихчининг маълумотларига кўра, Низомиддинхон Эшон бува тахминан 1700-1800 йиллар оралиғида яшаб ўтган. У киши тақводор олим киши ҳисобланиб, саройда ташкил этилган олимлар жамияти аъзоси ҳисобланган. Ривоятларга кўра ушбу булоқ шу кишининг каромати билан пайдо бўлгани учун “Боғдор Эшон бува” номини олган. Боғдор деган тахаллус унга подшо томонидан берилган экан. Бу бир ривоятдир балки. Лекин қишлоққа, ҳудуддаги булоққа у кишининг номи бежизга берилмаган бўлса керак.Қадимий булоқ ўтган йиллар давомида бир неча марта беркилиб, яна қайтадан очилган. Кейинги пайтларда булоқ атрофи ободонлаштирилиб, темир-бетон конструкциялари ёрдамида артезиан ҳолатига келтирилди. Мутахассислар томонидан ўрганилганда, булоқ сувида шифобахш моддалар борлиги маълум бўлди. Маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари кенгашган ҳолда булоқнинг тарихий номини тиклаб, “Боғдор Эшон бува” булоғи деб қайтадан номладилар. Ҳозирда булоқнинг шифобахш сувидан баҳраманд бўлиш истагида бу ерга ташриф буюрувчилар сони ортмоқда. Маҳалла фаоллари келгусида бу масканни зиёратгоҳга айлантиришни мақсад қилдилар.
Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ