Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
ҲАЁТБАҲШ ЛОЙИҲАЛАР МУҲОКАМАСИ
2021-10-13 20:27:44 274
12 октябрь куни туман ҳокимлиги мажлислар залида "Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш" лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Унда малакали тренерлар томонидан лойиҳанинг моҳияти тушунтириб берилди.
Лойиҳа бешта асосий тамойилга эга:-жамоатчилик томонидан қарорлар қабул қилиниши;-яхши маҳаллий бошқарув амалиёти учун салоҳиятни ошириш;-гендер тенглигини таъминлаш;-шаффофлик ва жавобгарлик;-ижтимоий ва экологик барқарорлик
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги лойиҳани Жаҳон банки ва Осиё инфратузилма инвестициялари банки кредит молиявий кўмаги билан амалга оширишни режалаштирмоқда.
Лойиҳа 2020-2024 йилларда Фарғона, Андижон, Наманган, Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг 306 та қишлоқлари ижтимоий ва базавий инфратузилмасини такомиллаштиришга йўналтирилади.
Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ