Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
ЧЕККА ҲУДУДДА САЙЁР ҚАБУЛ ВА САЙЁР СУД МАЖЛИСИ ЎТКАЗИЛДИ
2021-10-18 14:49:21 256
Фарғона вилояти Фурқат туман “Ғунча” МФЙ ҳудудида 2021 йил 16 октябрь куни фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди. Сайер қабул жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар, фуқаролик ишлари бўйича ва иқтисодий ишлар бўйича фуқароларнинг мурожаатлари кўпайган маҳаллаларда профилактика ишларини жонлантиришга қаратилган 2021 йил 2-ярми учун тузилган сайёр қабуллар режасига асосан ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб- қувватлаш, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида ўтказилди.
Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман судининг раиси О. Хасанов, Фарғона туманлараро маъмурий суди судьяси Э. Ортиқов, Фукаролик ишлари буйича Ўзбекистон туманлараро суди судьяси С. Анваровлар фуқаролар билан мулоқотда бўлиб, сайёр қабул ўтказдилар. Сайёр қабулда йиғилган фукароларга уларда мавжуд муаммолар, ўзларини қизиқтирган суд-ҳуқуқ масалаларидаги саволлар, шунингдек бошқа ҳуқуқий масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шундан сўнг Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди раиси О.Хасанов томонидан сайёр суд мажлислари ўтказилиб, унда 12 нафар жазога тортилган шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди. Иштирокчиларга янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-719-сонли ва 720-сонли Қонунлари бўйича ҳамда сайлов қонунчилиги бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.