Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 39 пользователей Статистика телефон доверия


ТАДБИРКОР - ЭЛГА МАДАДКОР

×

 2021-10-21 08:43:49    277

Скачать PDF
Печать


Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир.
©️АмирТемур.

Туманимизда тадбиркорлик субъектлари сони тобора кўпайиб бормоқда. Бу ўз навбатида хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш билан бирга қўшимча иш ўринлари яратиш имконини беради. 
Тадбиркорлик билан шуғулланадиган инсон борки, фақат ишлаш, меҳнат қилиш ва ушбу меҳнат орқали халққа фойдаси тегишини хоҳлайди. Айтиш мумкинки, берилаётган эътибор ва яратилган қулайликлар билан бирга баъзи муаммолар ҳам учрамоқда. Муаммоларни ечиш, камчиликларни бартараф этилишида мутасадди раҳбарлар зиммасига катта масъулият юклатилган.
Туманимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар учун қулай шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида  ҳафтанинг ҳар душанба кунлари  «Тадбиркорлар уйи»да сайёр қабул ўтказиб келинмоқда.  
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш мақсадида туман ҳокими ЖАҲОНГИР ЖУМАНОВ  ҳамда туман прокурори САНЖАРБЕК АМИНЖОНОВлар тадбиркорларни қабул қилди. Қабул давомида тадбиркорларнинг мурожаатлари ваколатли давлат ташкилотлари ва корхоналари иштирокида кўриб чиқилиб,  ижрога йўналтирилди.Учрашувда тадбиркорларнинг ер, кредит, солиқ ва бошқа соҳалардаги муаммолари ҳал этилди.-Паррандачилик йўналишида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман,  - дейди Ҳайит МФЙда яшовчи Илёсбек Ашуров, - электр энергияси таъминоти билан боғлиқ мурожаатим шу жойнинг ўзида ҳал этилди,  бунинг учун туман ҳокиимига миннатдорчилик билдираман.


Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ