Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
ҲАР БИР МУРОЖААТ – ЭЪТИБОРДА.
2021-10-21 08:54:24 245
Фурқат туманида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш юзасидан аниқ ва манзилли чоралар кўрилмоқда.
Аҳоли ва тадбиркорлар учун ўтказилаётган қабулларда жойларда ўз ечимини топмаган муаммоларни ҳал этиш, фуқароларнинг розилигини таъминлаш, аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, мурожаатларни холис ва тезкор кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жумановнинг Ўзбекистон Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида ўтказилган навбатдаги қабулида ҳам 27 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, таклиф ва муаммолари тингланди.
Қабул давомида фуқароларнинг инфратузилмаларни яхшилаш, электр тармоғидаги узилишлар, кадастр, уй-жой билан боғлиқ муаммолар, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, бандлик, моддий ёрдам, тиббий хизмат ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлари мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўрганиб чиқилди.
Ҳар бир мурожаат диққат билан эшитилиб, ўртага ташланган масалаларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш чоралари кўрилди.Шу куннинг ўзида 10 га яқин мурожаатлар ўз ечимини топди.
Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ