Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
ТАДБИРКОРЛАР МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ
2021-10-26 09:29:20 251
Тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркор ва ишбилармонлар учун қулай шароитлар яратиш – иқтисодиётни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтиришда муҳим омил ҳисобланади.
Ушбу муҳим тадбирлар Фурқат туманида узлуксиз давом эттирилмоқда. Ҳусусан бугун, 25 октябрь куни “Тадбиркорлар уйи”да Туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов тадбиркорлар билан учрашув ва қабул ўтказди. Масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган қабулда тадбиркор ва ишбилармонлар, лойиҳа ташаббускорлари, экспортчи корхоналар вакиллари секторлар раҳбарлари билан юзма-юз мулоқотда бўлиб, ариза, шикоят ва таклифларини баён қилдилар.
Қабул жараёнида 2-сектор раҳбари, туман прокурори Санжарбек Аминжонов ҳам иштирок этди.
Қабул давомида турли масалаларда 17 та мурожаатлар қабул қилинди. Шу куннинг ўзида 5 та масалага ижобий ечим топилди. Қолган мурожаатлар бўйича назорат-режа ишлаб чиқилиб, қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши назоратга олинди.