Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Аҳоли, уй-жой фонди ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ўртасидаги алоқалар
2021-11-09 19:17:42 225
Аҳолини, уй-жой фонди ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ўртасидаги алоқалар жуда аниқ кўринмайди. Бироқ, кўплаб мамлакатлар ушбу алоқаларни янада яхши интеграциясига эришиш ёки маълумотларни тўплаш фаолиятининг юқори самарадорлигига эришиш учун янги йўлларни излашда тобора кўпроқ иштирок этмоқда. Шу билан бирга, ушбу икки турдаги рўйхатга олишда бир қатор масалаларни кўриб чиқиш керак, уларнинг энг муҳими, турли хил кузатув бирликларидир. Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг кузатув бирлиги фермер хўжалиги ҳисобланади, у қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг иқтисодий бирлиги ҳисобланади. Аҳолини рўйхатга олишнинг кузатув бирлиги эса уй хўжалиги ва унинг таркибига кирадиган шахслардир. Бироқ, кўплаб ривожланаётган мамлакатларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг асосий ҳажми уй хўжаликларида жамланган бўлиб, уй хўжаликлари ва фермер хўжаликлари ўзаро яқин алоқаларга эга бўлиб, кўпинча бевосита мувофиқ намоён бўлади. Ушбу икки турдаги рўйхатга олиш ўртасидаги алоқаларни ўрнатиш бундай мамлакатлар учун жуда муҳимдир. Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнида уй хўжаликлари ва хўжалик эгасининг оила аъзолари бўйича турли маълумотлар тўпланади. Бутунжаҳон қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш уй хўжаликлари миқдори, уй хўжалиги аъзоларининг демографик хусусиятлари ва иқтисодий фаолияти, шунингдек, уй хўжалиги аъзоларининг иши тўғрисидаги маълумотлар йиғилади. Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнида олинган қишлоқ хўжалиги фаолияти ҳақидаги баъзи маълумотларни аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига нисбатан тўлиқроқ деб ҳисоблаш мумкин. Одатда, ҳар бир шахснинг иқтисодий фаолиятининг асосий тури қисқа ҳисобот даврида сўралади, бу эса, қишлоқ хўжалиги билан шуғулланадиган шахсларнинг мавсумий асосда ёки тўлиқсиз иш билан таъминланмаслигига олиб келиши мумкин. Бошқа томондан, аҳолини рўйхатга олиш қишлоқ хўжалигидаги бандлик ва қишлоқ хўжалиги аҳолиси ҳақида маълумот олиш имконини беради, бу эса қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижаларида мавжуд эмас. Чунки, у ўз ичига фақат ферма эгалари бўлган уй хўжаликларинигина олади. Қишлоқ хўжалиги маълумотларидан фойдаланувчиларга тўлиқ тасвирни бериш учун қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш маълумотлари ҳам ва аҳолини рўйхатга олиш маълумотлари ҳам бирдек зарур бўлади. Аҳолини ва уй-жой фондини рўйхатга олишни режалаштиришда ушбу турдаги рўйхатга олиш ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ўртасидаги алоқани таъминлаш учун ҳар қандай имкониятни ўрганиш керак. Ушбу алоқа турли шаклларга эга бўлиши мумкин. Аҳолини ва уй-жой фондини рўйхатга олишда ишлатиладиган таърифлар қишлоқ хўжалиги рўйхатига киритилган таърифлар билан мос келиши керак, бу икки маълумот тўплами ўртасида мазмунли таққослашни таъминлайди. Аҳолини ва уй-жой фондини рўйхатга олиш қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш учун, масалан, ҳудудларни рўйхатга олиш участкаларига бўлиш, қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш учун асос тайёрлаши ёки тегишли ҳолларда намуна олиш учун асос сифатида фойдаланиши мумкин.
Б.Шерматов, Фурқат тумани статистика бўлими бошлиғи