Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Туман ҳокимининг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
2021-11-13 09:47:07 256
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фурқат туманидаги халқ қабулхонаси биносида туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида фуқаролар қабули ташкил этилди. Қабулда турли йўналишларда 30 нафардан зиёд фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди.
Фуқаролар моддий ёрдам, ишга жойлаштириш, банк кредити, ер-жой ажратиш, сув, электр тармоқларини яхшилаш, ижара шартнома муддатини узайтириш, ички йўлларни асфалътлаш, шағаллаштириш, боғдорчилик фермер хўжалиги ташкил этиш каби турли масалаларда ечим талаб қилинадиган мурожаатларни ўртага ташладилар. Эътиборлиси, бугунги қабулда шу куннинг ўзида 15 га яқин мурожаат ижобий ҳал этилди.
Ҳар бир мурожаат тумандаги тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, масъул шахслар иштирокида кўриб чиқилиб, қабул давомида ҳал этилиши мумкин бўлганларига амалий ечимлар белгиланди. Баъзи мурожаатларни ижобий ҳал этилиши учун қўшимча ўрганишлар олиб бориладиган бўлди.
Шунингдек, қабулда қонуний жиҳатдан қаноатлантириш имконияти мавжуд бўлмаган мурожаатлар бўйича фуқароларга тегишли тушунтиришлар берилди.
Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ