Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди
2021-11-18 19:30:50 303
Бугун Халқ депутатлари туман Кенгашининг "Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича" доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан, 2022 йилги ер солиқ ставкаларини камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлари ҳамда 2021 йилда жамоатчлик фикри асосида шаклланган «Очиқ бюджет» портали орқали амалга оширилган лойиҳалар ижроси муҳокама этилди.
Мажлисда бир гуруҳ депутатлар, туман ҳокимининг ўринбосарлари, солиқ инспекцияси бошлиғи, молия бўлими, тиббиёт бирлашмаси, халқ таълими, туман ободонлаштириш бўлими раҳбарлари иштирок этди.
Кун тартибидаги масалалар депутатлар томонидан муҳокама этилиб, бажарилиши режалаштирилган ишларни жорий йил якунига қадар сифатли тамомлаш, юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилди.
Мажлис якунида «Очиқ бюджет» портали орқали амалга оширилган лойиҳаларни сифатли бажарилишини мониторинг қилиш мақсадида депутатлардан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишларини олиб борилиши юзасидан қарор қабул қилинди.