Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 31 пользователей Статистика телефон доверия


“Олтин дақиқалар” бой берилмайдиган бўлди

×

 2021-12-10 22:52:06    249

Скачать PDF
Печать


Ҳозирги кунда давлатимиз раҳбаридан бошлаб барча даражадаги раҳбарларнинг асосий мақсади – аҳолининг турмуш фаровонлигини янада ошириш, жумладан хизмат кўрсатиш сифат ва самарадорлигини яхшилашга қаратилган. Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш орқали турли касалликларнинг олдини олиш ва самарали даволашга эришиш мумкинлиги барчага аён.
Яқин кунларда тиббиёт ходимлари ва беморларнинг азалий орзуси ушаладиган бўлди. Марказий шифохонанинг кўп қаватли биносига маълум ва номаълум сабабларга кўра лифт ўрнатилмаган эди. Оғир аҳволдаги беморларни юқори қаватларга замбилда олиб чиқилиши ходимларга, беморларга қийинчиликлар туғдирар, “Олтин дақиқалар”нинг бой берилишига сабаб бўларди.
"Open budget" порталига лойиҳа қиймати 120,0 млн. сӯмлик "Тиббиёт бирлашмасига лифт ӯрнатиш" таклифи киритилган. Ушбу таклифга асосан "Open budget" порталида 1005 та овоз билан ушбу лойиҳа ғолиб деб топилиб, "Фуқаролар ташаббуси" жамғармасидан амалга ошириш қиймати 120,0 млн. сӯм маблағ ажратилган. Ҳозирги кунда "Кимё" хусусий фирмаси томонидан кўп қаватли бинога лифт ӯрнатиш ишлари якуний босқичда. Туман ҳокими марказий поликлиниканинг диагностика қабул бўлимида бўлиб, тиббиёт бирлашмасининг таъмирлаш ва моддий-техник базасини ривожлантириш тадбирлари доирасида лифт ӯрнатиш ишларини назорат қилиб бормоқда.