Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
3 декабрь “Ҳалқаро ногиронлар куни”
2021-12-10 23:39:28 277
3 декабрь “Ҳалқаро ногиронлар куни” муносабати билан Фурқат тумани “НАВО” тантаъналар саройида ногиронлиги бўлган 200 дан зиёд аҳоли вакиллари учун байрам дастури ташкилланди. Тадбирда якка тартибда таълим олаётган ўқувчилар ҳам иштирок этдилар. Тадбирнинг бадиий қисмида ногиронлиги бўлган фуқароларимиз учун байрам дастурхони атрофида туман маданият бўлими ходимлари томонидан концерт дастури намойиш этилди. Тадбирда туман ҳокими иштирок этиб, бугунги кунда ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Тадбирда иштирок этган ногиронлиги бўлган фуқароларга туман ҳокими, ташкилот раҳбарлари ва ҳомийлар томонидан турли эсдалик совғалари, 5 дона аравача 3 дона эшитиш мосламалари топширилди.
“Халқаро ногиронлар куни”га бағишлаб ўтказиладиган бугунги тадбирлар ҳам ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда ўз ўринларини эгаллашларига имкониятлар яратиш борасида республикамизда амалга оширилаётган ишлар, бу борада Муҳтарам Президентимиз томонидан ногиронларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, кенг жамоатчиликнинг ҳам бу савобли ишларда фаол иштирокининг ёрқин наъмунасидир.
Фурқат тумани халқ таълими бўлими тасарруфида жами 36 та умумтаълим мактаби мавжуд бўлиб, шундан 27 тасида 54 нафар имконияти чекланган ўқувчилар уйда якка тартибда таълим олмоқда. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирликларининг 2019 йил 18-мартдаги “Жисмоний ва психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги низом асосида ўқув жараёнлари ташкил этилган. Уйда якка тартибда таълим олаётган 54 нафар ўқувчиларнинг 28 нафари 1-4-синфларни, 26 нафари 5-11-синфларни ташкил этади.
Уйда якка тартибда таълим олаётган барча ўқувчилар ўзи таълим олаётган мактаб маъмурияти, халқ таълими бўлими вакиллари томонидан хар бир ўқувчи байрам билан табрикланди, уларга эсдалик совғалари топширилди.