Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида ўтган навбатдаги қабулда 30 дан зиёд аҳоли вакиллари қатнашдилар
2021-12-14 18:36:29 364
Шу куни йиғилган фуқаролар туман ҳокимига тиббий хизмат кўрсатилиши, даволаниш харажатлари учун моддий ёрдам ажратиш, банк кредити ажратилиши, уй-жой қурилиши, ички йўлларни асфалътлаш, ичимлик суви таъминоти, ишга жойлаштириш, кадастр билан боғлиқ бир қатор масалаларда мурожаат қилдилар.
Ўз навбатида туман раҳбари тегишли мутасадди раҳбарларни жалб қилган ҳолда хар бир мурожаатни кўриб чиқиб, ижрога йўналтирди.
Бугунги қабулда 30 та мурожаат қабул қилинган бўлса, куннинг ўзида 6 таси (поликлиникага ишга жойлаштириш, кадастр, имтиёзли кредит олиш, даволаниш учун моддий ёрдам ажратиш ва бошқа)га ечим топилиб, қолган мурожаатлар белгиланган муддатда кўриб чиқилиши белгиланди.