Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 24 пользователей Статистика телефон доверия


Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий тамойиллари

×

 2021-12-28 16:03:50    336

Скачать PDF
Печать


1.Даврийлик 
Аҳолини рўйхатга олиш ўн йилда камида бир марта ўтказилади

2. Умумийлик ва  бир пайитдалик
Аҳолини рўйхатга олишнинг ягона белгиланган санасида шахсга доир маълумотларни йиғиш Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг муайян ҳудудларида бир пайитнинг ўзида амалга оширилади.

3. Рўйхатга олишнинг якка тартибдалиги
Шахсга доир маълумотлар йиғилаётганда рўйхатга олиш варағи ҳар бир учун якка тартибда тўлдирилади.

4. Шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги
Аҳолини рўйхатга олишнинг шахсга доир маълумотлари махфий бўлиши ва розилигисиз ошкор  этилмайди.

5. Аҳолини рўйхатга олишни бошқаришнинг марказлаштирилганлиги.
Ўзбекистон Республикаси бўйича аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни ягона бошқарув тизимини яратиш асосида марказлаштирилган ҳолда амалга оширилади.
 
Респондент  деганда кимларни тушунасиз?
Аҳолини рўйхатга олиш санасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, лекин аҳолини рўйхатга олиш санасида унинг ҳудудидан ташқарида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
 
Респондентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ўзининг шахсга доир маълумотлари нима мақсадида йиғилаётганлигини, ким ва қай тарзда фойдаланишини билиш;
- Ўзи учун тўлдирилган рўйхатга олиш варақлари билан танишиб чиқиш;-  Рўйхатга олувчи ходимлардан тегишли гувоҳномани кўрсатишини талаб қилиш;
- Рўйхатга олувчи варағининг шаклига биноан шахсга доир ишончли маълумотларни тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлиш;
- Респондентлар аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга монелик қилмаслиги.

Рўйхатга олувчи ходимларнинг ҳуқуқи: 
Рўйхатга олиш варағига биноан респондентлардан шахсга доир маълумотларни олиш;
Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ ишларни бажарганлиги учун меҳнатга ҳақ олиш.

Рўйхатга олувчи ходимларнинг  мажбуриятлари:
Шахсга доир маълумотларни йиғилиш бошлшдан олдин респондентга ўз гувоҳномасини кўрсатиш;
Ўз ваколатларига мувофиқ ишларни сифатли ва белгиланган муддатларда бажариш;
Шахсга доир маълумотларни йиғишда дастурда белгиланган саволлар рўйхатига риоя этиш;
Шахсга доир маълумотларннинг махфийлигини таъминлаш

Аҳолини рўйхатга олиш соҳасида Давлат статистика қўмитасининг ваколатлари. 
Рўхатга олиш хужжатлари шаклларини, рўйхатга олувчи ходимлар гувохномаси шаклини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Аҳолини рўйхатга олиш дастурини ва рўйхатини олиш варағининг шаклларини ишлаб чиқади.  Рўхатга олиш варақлари тайёрланишини ва ҳудудларга етказилишини  таъминлайди.  Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисида аҳолини хабардор қилишга доир ишларни мувофиқлаштиради.  Рўхатга олувчи ходимларни танлаб олиш ва ўқитиш тартибини, шунингдек шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тартибини белгилайди ва уларга ишлов беришни амалга оширади.  Рўхатга олиш варақлари ва бошқа рўйхатга олиш  хужжатларининг сақланиши, ёқ қилиниши тартибини белгилайди.  Рўхатга олиш варақлари ва бошқа аҳолини рўйхатга олиш хужжатларини сақлаш ва ёқ қилишни таъминлайди.

Аҳолини айрим тоифаларига кимлар киради?   
Болалар уйларида, тарбия муассасаларида, “Болалар шаҳарчалари”да.
Ижтимоий муассасаларида.
Диний муассасаларида.
Шифохоналарда ва бошқа соғлиқни сақлаш ташкилотларида. 
Зўравонликдан жабрланган шахсларни реабилитасия қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказларида.
Қамоқда сақлаш жойларида, тергов хибсхонасида, аҳлоқ тузатиш муассасаларида ва махсус муассасаларида яшаётланлар.