Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 22 пользователей Статистика телефон доверия


МАМЛАКАТИМИЗНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ - ПИРОВАРД МАҚСАДИМИЗ

×

 2022-01-18 01:07:58    242

Скачать PDF
Печать


“Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида 2022-йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2019-йил 5-февралдаги ПФ-5655-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш, аҳолини рўйхатга олишнинг ташкилий ва методик принсипларини, дастурий-техник таъминоти ва маълумотларни қайта ишлашнинг технологик жараёнларини синовдан ўтказиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларидаги масъулиятини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 11-ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023-йилда аҳолини  рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарори ҳамда Низоми қабул қилинган.

Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасида аҳоли таркибининг ҳолати ва ривожланиш динамикаси ҳақида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш ва амалга ошириш учун зарур бўлган ишончли ва холис ахборотни олишдан иборатдир.

Аҳолини рўйхатга олиш жараёни қай тарзда ташкил этилади?

Мазкур қаророда  рўйхатга олиш 2023-йил 1 — 25-ноябр кунлари ўтказилади ва рўйхатга олиш бошланишининг аниқ пайти 2023-йил 1-ноябр соат 00.00 этиб белгиланади  ва унинг  давомийлиги — 25 кун этиб белгиланган.

2023-йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда респондентлар сўрови 1 — 5-ноябр кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳолини рўйхатга олиш (5 кун), 6 — 10-ноябр кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхатини шакллантириш (5 кун), 11 — 22-ноябр кунлари — аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юриб аҳолини рўйхатга олиш  ташкил этилади.

23 — 25-ноябр кунлари — ҳар бир ҳисоб участкасидаги уй-жой манзилларининг 10 фоизини танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганилади.

 Респондентларнинг шахсга доир  маълумотларни йиғиш респондентлар яшайдиган (вақтинча бўлиб турган) турар жой ва нотурар жойларга, биноларга ташриф буюрган ҳолда уйма-уй юриб сўров ўтказиш орқали амалга оширилади. Рўйхатга олиш варағи шакллари рўйхатга олувчи ходимлар томонидан респондентларнинг сўзлари асосида тўлдирилади, аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш даврида яшаш (турган) жойида ҳозир бўлмаган ёки вояга етмаган шахслар (респондентлар) тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар мазкур уй хўжалигининг вояга етган аъзолари томонидан маълум қилинади, яшаб турган хонадонида (жойида) рўйхатдан ўтишни истамаган респондентлар учун рўйхатга олиш сўровномаларини тўлдириш туман (шаҳар) ҳокимликлар томонидан ажратилган бино ёки хоналарда жойлашган стационар участкаларда амалга оширилади, респондент рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб беришни рад этган тақдирда, рўйхатга олиш варағи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларидаги мавжуд маълумотлар асосида тўлдирилади, гапириши ва эшитишида нуқсони бўлган фуқароларнинг шахсга доир маълумотларини йиғиш тегишли ҳудуд бўйича ногиронлик жамиятларининг ходимлари ёки ушбу шахслар билан муомала қилиш имконияти мавжуд бўлган шахслар кўмагида амалга оширилади, шахсга доир маълумотларни йиғиш ахборот хавфсизлигини таъминлаш талабларини ҳисобга олган ҳолда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали ҳам амалга оширилади, аҳолининг айрим тоифалари бўйича шахсга доир маълумотларни йиғиш, рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатларини тўлдириш “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ амалга оширилади.