Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 19 пользователей Статистика телефон доверия


⚖️ Вилоят судининг cудьялари ҳамда жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди раиси иштирокида профилактика ишларини жонлаштиришга қаратилган сайёр қабул ўтказилди

×

 2022-01-25 10:26:14    242

Скачать PDF
Печать


22 январь куни Фарғона вилоят судининг cудьялари Б.Хайдаров, А.Миножиддинов, А.Акбаров, Д.Мадаминов ва жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди раиси О.Хасановлар иштирокида Қўқонбой маҳалла фуқаролар йиғинида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари кўпайган маҳаллалар, туманларда профилактика ишларини жонлаштиришга қаратилган сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабул жараёнида фуқароларни ўзлари қизиқтирган ва уларни қийнаётган муаммолар юзасидан берилган саволларга судьялар томонидан асослантирилган жавоблар берилди.Бундан ташқари мазкур қабул жараёнида Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ–734-сонли Қонуни мазмун мохияти, Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 7 декабрдаги ЎРҚ–735-сонли Қонуни мазмун мохияти, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 2458-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида 2022 йил 11 январь куни Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-744-сонли Қонуни мазмун моҳияти йиғилиш қатнашчиларига тушунтириб ўтилди.