Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 21 пользователей Статистика телефон доверия


Фурқат тумани дунёга очилмоқда: туманда илк замонавий меҳмон уйи фойдаланишга топширилди, информацион технологиялар ва япон тили соҳасида ёшларга таълим бериш маркази иш бошлади

×

 2022-01-28 21:44:28    231

Скачать PDF
Печать


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фурқат туманида турли соҳаларда амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан танишиш жараёнида Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркор Зафаржон Бектошев  томонидан барпо этилган, умумий лойиҳа қиймати 3 млрд.сўм бўлган муҳташам оилавий меҳмон уйини ҳам кўздан кечирди. Тумандаги илк меҳмонхона сифатида фаолият бошлаган бу масканда бир вақтнинг ўзида 24 нафар меҳмонга хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд. Вилоят ҳокими меҳмон уйи хизматлари сифатини ошириш бўйича тадбиркорга ўз тавсияларини берди.






Хайрулло Бозоров, шунингдек, туманнинг Чиркай маҳалла фуқаролар йиғинида “Zarafshon Uchiyama System” МЧЖ ҚК раҳбари, япониялик тадбиркор Жуничи Сугимото ҳамда туман ҳокимлиги қўшма ташаббуси билан ёшларга информацион технологиялар ва япон тили соҳасида таълим бериш мақсадида ташкил этилган “YAMATO IT ACADEMY” номли ўқув марказида бўлиб, таълим олаётган ёшлар билан мулоқот қилди. Бу ерда йўлга қўйилган таълим дастури доирасида ёшларга компьютер саводхонлиги ҳамда Японияда ишлаш учун етарли тил кўникмалари ўргатилади.