Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 14 пользователей Статистика телефон доверия


Ўзаро ҳамкорлик келажакда ўз самарасини беради.

×

 2022-02-11 19:04:55    206

Скачать PDF
Печать


Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, одил судловни  ва суд тизимига оид ислоҳотларни амалга ошириш суд идораларининг асосий вазифаси ҳисобланади.

Шунингдек, мазкур вазифани амалга оширишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қаторида вилоят ва туман ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳам муҳим рол ўйнайди.

Фарғона вилоят судининг фуқаролик судлов ҳайъати раиси ҳамда Фарғона вилоят ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи томонидан 2022 йил 1 февралда тасдиқланган
меморондумнинг ҳудудлардаги ижросини таъминлаш ҳамда оилавий ажримларни олдини олиш мақсадида 2022 йил 9 февраль куни Фурқат туманида маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда семинар машғулоти ўтказилди.

Семинар машғулотларида Фарғона вилоят суди раиси ўринбосари О.Хасанов ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро суди раиси Э.Исмоилов оилавий ажримларни олдини олиш, низоли оилалар ўртасида тушунтириш ишларини амалга оширишда биринчи навбатда маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг оила ва хотин қизлар бўйича маслахатчиларнинг роли жуда мухим эканлигини такидлаб, оилавий низоларни олдини олиш учун амалга ошириши лозим бўлган чоралар ҳамда оилавий низоларнинг ўзига хос ҳуқуқий томонларини ва ҳозирда долзарб масалалардан бири бўлган коррупция масаласига эътибор қаратиб, коррупциянинг оқибатларини семинар иштирокчиларига етказдилар.

Семинар машғулотлари савол жавобларга бой бўлиб, туманлардаги маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг оила ва хотин қизлар бўйича маслахатчилар ўз амалиётида дуч келадиган муаммоли ҳолатлар юзасидан саволлар беришди. Фарғона вилоят суди раиси ўринбосари О.Хасанов ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро суди раиси Э.Исмоиловлар муаммоли ҳолатлар юзасидан берилган саволлар бўйича асослантирилган жавоблар бердилар.

Семинар якунида “Чақалоқ ва одам савдоси”, “Уй-жой низолари”, “Никоҳ ва оила конституция ва қонунларимиз ҳимоясида” буклетлар ва  бошқа тарқатма материллар тарқатилди.

Келгусида маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимлари билан судлар ўртасида бу каби тадбирларни доимий ўтказиш белгилаб олинди.