Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Ҳуқуқни белгиловчи хужжатни шахсга тегишлилиги ёхуд тегишли эмаслиги фактини аниқлаш
2022-03-28 19:35:46 594
Юридик факт тушунчаси нима? Юридик факт қонунда назарда тутилган, ҳуқуқий муносабатларнинг юзага келиши, ўзгартирилиши ёки тугатилиши замирида ётувчи ҳаётий ҳолат.
Ҳуқуқни белгиловчи хужжатни шахсга тегишлилиги ёхуд тегишли эмаслиги фактини аниқлаш ҳақидаги ишлар бўйича ариза аризачининг яшаш жойидаги туман(шаҳар) туманлараро судига берилади. Аризада муайян фактни аниқлаш аризачига қандай мақсадлар учун зарур эканлиги кўрсатилиши, шунингдек аризачининг тегишли хужжатларни олиш имкониятига эга эмаслигини ёхуд йўқолган хужжатларни тиклаб бўлмаслигини тасдиқловчи далиллар келтирилши керак. Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар судлар томонидан алоҳида иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган ишлар тоифасига киради. Бу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 293-моддасида ўз аксини топган.
Судлар Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 295-моддасига кўра фуқароларнинг ёки ташкилотларнинг шахсий, мулкий ҳуқуқлари юзага келишига, ўзгаришига ёки тугатишига сабаб бўладиган фактларни аниқлайди.
Суд:
1) шахсларнинг қариндошлик алоқаларини;
2) шахс бировнинг қарамоғида эканлиги;
3) оталикни тан олиш (белгилаш), боланинг у ёки бу онадан туғилганлиги, шунингдек туғилган вақти;
4) фарзандликка олишни, никоҳни, никоҳдан ажратишини ва ўлимни қайд этилганлигини;
5) эр-хотиндан бири вафот этганлиги оқибатида фуқаролик ҳолати далолатномаларни қайд этиш органларида никоҳни рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлмай қолса, қонунда белгиланган ҳолларда уларнинг ҳақиқатан никоҳ муносабатларида бўлганлиги;
6) шахснинг ҳуқуқнни белгиловчи хужжатларда (жамоат бирлашмаларига аъзолик билетлари, ҳарбий хужжатлар, паспортлар, фуқаролик ҳолати далолатномаларни қайд этиш органлари берадиган гувоҳномалар бундан мустасно) кўрсатилган фамилияси, исми ва отасининг исми унинг паспортидаги ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасидаги фамилияси, исми ёки отасининг исми билан мос келмаган тақдирда, мазкур хужжатларнинг унга тегишилигини ёхуд тегишли эмаслигини;
7) бахтсиз ҳодиса;
8) иморатга хусусий мулк ҳуқуқи асосида эгалик қилиш;
9) меросни қабул қилиш ва мероснинг очилиш жойи фактларини аниқлаш тўғрисидаги ишларини кўради.
Юқорида кўзда тутилган суд йўли билан белгиланадиган фактлар рўйхати қатъий эмаслигини эътиборга олган ҳолда, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш тўғрисидаги ишларнинг судларга тааллуқлиги ҳақидаги қонун талабларини аниқ бажаришлари лозим. Судлар юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа фактларни ҳам жумладан:
- Оталик фактлари, оталикни қайд қилиш фактларини, 1968 йил 1октябргача туғилган болаларга нисбатан оталикни тан олганлик (белгиланганлик) фактларини;
- ихтирони жорий этиш фактларини, таклифнинг, рационализаторлик сифатида тавсифланганлик фактларини;
- бинога, пайга автомобилган ва бошқа махсус рўйхатдан ўтказиладиган мулкка эгалик қилиш фактларини,
- никоҳдан ажрашмасдан, лекин оилавий муносабаталри тугатилганидан сўнг иморатнинг эр-хотиндан бирининг маблағларига қурилганлик фактларини;
- суғурта гувоҳномасининг қарашлилиги фактларини;
- фуқароларнинг ёки унинг ота-онасининг Иккинчи жаҳон уруши даврида эвакуация қилинганлик фактларини хам белгилашга ҳақлидирлар.
- Амалдаги қонунларда белгилашнинг бошқача (судсиз) тартиби назарда тутилган фактларни белгилаш тўғрисидаги аризалар суд тартибида кўрилиши мумкин эмас. Жумладан, меҳнат стажини (пенсия тайинлаш учун, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, хомиладорлик ва бола туғилиши муносабати билан нафақа тайинлаш учун, иш ҳақига фоиз кўшимчалар кўшиб ҳисоблаш учун, узоқ йиллар қилган хизмати учун бир йўла мукофот пули тўлаш учун ва ҳ.к)
- Фуқароларнинг ёшини белгилаш тўғрисидаги, ҳақиқий харбий хизматни ўтаганлик, партизан отрядида бўлганлик, жангларда яраланганлик, олий ўқув юртини, техникумни, ўрта мактабни ва бошқа ўқув юртларини битирганлик фактларини белгилаш тўғрисидаги, партия касаба уюшмалари хужжатларини, паспорт ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан бериладиган гувоҳномаларнинг тегишлилик фактларини белгилаш тўғрисидаги аризалар судда кўрилмайди.
- Фактни белгилаш тўғрисидаги аризалар ФПКнинг 293, 294 моддаларига биноан алоҳида иш юритиш тартибида кўришда қуйидаги шартларга риоя қилинган тақдирдагина суд томонидан қабул қилиниши мумкин:
- а) агар бу фактини белгилаш фуқаролар ёки ташкилотларнинг шахсий ёки мулкий ҳуқуқларини бевосита келтириб чиқарса, ўзгартирса ёки тугатилса,-
- б) агар манфаатдор шахслар ўртасида ҳуқуқ ҳақида судга тааллуқли низо бўлмаса, фактини белгилаш бу фактдан келиб чиқадиган (фуқарони насабини келиб чиқиши, меросни қабул қилиш муддатини ўзайтириш, мерос ҳақидаги гувоҳнома берилишини асослиги, шартномани ҳақиқий эмас деб топиши ҳақидаги) ҳуқуқ ҳақидаги низони келгусида ҳал қилиш билан боғлиқ бўлмаса, қачонки манфаатдор шахсларда тегишли даъво билан судга мурожаат қилиш имконияти бўлса;
- в) агар ариза берувчи шу фактни тасдиқлайдиган тегишли хужжатларни бошқача йўл билан олиш ёки тиклаш имкониятига эга бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бўйича юридик аҳамиятга эга бўлмаган факт бошқа мамлакатнинг қонунчилиги бўйича ҳуқуқий оқибатларга олиб келса ва суднинг ҳал қилув қарори шу мамлакатда қўллаш учун зарур бўлса суд бундай фактни белгилашга ҳақлидир.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 295-моддасига биноан юридик аҳамиятга эга бўлган фактлар суд тартибида фақат фуқароларнинг эмас, балким бундан манфаатдор бўлган ташкилотларнинг аризалари бўйича белгиланишини судлар эътиборида сақлашлари лозим.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 295-моддаси 1 бандида қариндошлак муносабатлари деганда тўғри қариндошлик бири иккинчисидан ёки бир умумий уруғдан келиб чиққан шахсларнинг қон-қариндошлиги назарда тутилганлиги судларга тушунтирилсин.
- Қон-қариндошлик йўқлиги қариндошликни йўқлигидан далолат беради. Қонун қариндошликни муносабатлари бевосита юридик оқибатларин келтириб чиқаргандагина яъни уларни тасдиқлаш аризачига меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома олиш учун, боқувчисини йўқотганлик муносабати билан нафақа расмийлаштириш учун, кўп болалик бўйича давлат ёрдам пулини олишга ҳақли бўлишга ва хакозалар учун зарур бўлса белгилашга йўл қўяди.
- Нафақа олиш мақсадида қариндошлик муносабатлирини белгилашда нафақа қонунчилиги билан кўзда тутилган кенгайтирилган талқинга йўл қўйилмайди. Ўлганни оила аъзоларидан келиб чиқмоқ лозим.
Қариндошлик муносабатлари фактини белгилаш ҳақидаги аризани қабул қилишда судья фуқаролик ҳолати далолатномаларни ёзиш давлаб органларнинг йўқотилган туғилганлик ҳақидаги долалатнома ёзувини тиклашини рад этилганлиги тўғрисидаги хулосасини ёки аризачини ёхуд уларга нисбатан ариза берилган шахсга туғилганлиги ёки никоҳ ҳақидаги гувоҳнома олишнинг иложи йўқлиги тўғрисидаги маълумотни албатта талаб қилиб олиши лозим.
- Агарда аризачи фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан туғилганлик гувоҳномаси фамилияси ва исми, отасини исми нотўғри ёзилганлиги кўрсатиб қариндошлик муносабатлари фактини белгилашни сўраса, суд бундай аризани юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш тартибидан кўришга ҳақли эмас.
Суднинг ҳал қилув қарорида суд томонидан аниқланган факт, унга қандай мақсадда аниқланганлигини, шунингдек мазкур фактни аниқлаш учун суд қандай далилларга асосланганлигини кўрсатиши керак.
Фарғона вилоят суди фуқаролик
ишлари бўйича судьяси: М.Мусаханова