Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Фурқатлик 18 ёшли Абдуллажон Расулов муддатидан аввал бир йўла 36 та халқаро университет талабаси бўлди
2022-04-19 13:33:36 232
Абдуллажон Расулов Фурқат тумани Томоша МФЙ Қурултой қишлоғида туғилган. Дастлаб бошланғич таълимни маҳалласидаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқиган.
Сўнг Отаси Абдуҳалил Сотволдиевнинг талабчанлиги, фарзандининг ўқишига етарли шароит яратишни ўзининг бурчи деб билганлиги сабабли Қўқон шаҳридаги 5 - Вилоят ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига олиб борган. У ерда 5 синфдан 9 синфгача таҳсил олган.
Ҳозирда Тошкент шаҳридаги ТИҚХММИ "International House Tashkent" академик лицейининг 2-босқич талабаси.
Бугун Сотволдиевлар хонадонида қувончли кун сабаби оиланинг тўнғич фарзанди Абдуллажон муддатидан аввал бир йўла 36 та халқаро университет талабаси бўлди.
Жумладан, у Америкадаги Drexel University, University of Arizona, University of Delaware, University of Washington, University of Tampa, Marymount University ва яна бир қатор халқаро университетларда ўқиш имкониятига эга бўлди.
Абдуллажон ушбу университетлардан Американинг Аризона штатида жойлашган University of Arizona университетини танлади. Бу университет жаҳон рейтингида 99 ўринда туради. Танлаган Иқтисод йўналиши бўйича эса 42 ўринда туриши маълум бўлди.
Эътиборлиси, Абдуллажон энг юқори балл тўплаб, улардан бир нечтасининг грантлар соҳибига айланиш билан бир қаторда "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендианти бўлишга ҳам муваффақ бўлди. Ушбу жамғарма орқали ўқишга оид барча ҳаражатлар қоплаб берилади.
"Биз мактаб учун эмас, ҳаёт учун ўқишимиз керак" дейди, Абдуллажон Расулов.
Абдуллажонга мақсадлар сари тинимсиз ҳаракат, ўқиш, изланишларида зафарлар тилаб қоламиз.