Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Фурқат туманидаги “Оғир ҳудуд”ларда амалга оширлаётган ишлар юзасидан маҳалларда очиқ мулоқот ўтказилди
2022-06-16 09:36:15 261
Фурқат туманида "Оғир ҳудуд"ларда амалга оширилаётган ишлар ҳақида туман ҳокимининг ўринбосари Рауфжон Ҳамдамов, коммунал соҳа мутахассислари, ОАВ вакиллари, журналистлар, маҳаллий блоггерлар ҳамда аҳоли вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.
Дастлаб, журналист ва блоггерлар туман ҳокими ўринбосари Рауфжон Ҳамдамов бошчилигида мурожаатлар ижросини ўрганиш мақсадида Ҳайит маҳалла фуқаролар йиғинига борди.
Фуқаролар мурожаатга кўра, 4К 901 Ислом-Ҳайит-Қўқонбой йўлини таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси , шу куннинг ўзида таъмирлаш ишлари якунланди.
“Оғир ҳудуд”лардан бири Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинига борди. Ушбу ҳудудда 6 км масофада сув тармоғи тортиш, қазиш ва монтаж ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Туман ҳокимининг ташаббуси билан ушбу маҳаллада 21.7 млн. сўм эвазига 1 км сув тармоғи тортилган. Натижада 80 дан зиёд хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланди. Бундан ташқари ҳудудда 18 дона янги ТП ўрнатилган.
Сўнг Янги маҳалла фуқаролар йиғинига йўл олинди. Аҳоли вакиллар билан маҳалла инфрутузилмасидаги бўлаётган ўзгаришлар юзасидан суҳбат ўтказилди.
Бизнинг маҳалламизда ўзгаришлар жудаям катта. Мана бир мисол Сурпа қишлоғидаги сув минорасини таъмирлаш масаласидаги муаммо масъулларнинг сай ҳаракати билан 15 кунга қолмасдан таъмирдан чиқарилди, - дейди Усмонова Муҳайё
Бундан ташқари Янги маҳалла фуқаролар йиғинида 1076 км ички йўлларга астфальт ётқизиш, 6.3 км тупроқ йўлларни шағал ҳолатига ўтказиш, 3.3 км ичимлик суви тармоғи тортиш, 74 та янги таянч устунлари ўрнатиш ишлари амалга оширилган.
Очиқ ва шаффоф руҳда ўтган мулоқотда журналист ва блоггерларга аниқ статистик маълумотлар тақдим этилди. Шу жумладан 2022 йил давомида тумандаги 9 та “Оғир ҳудуд” ( Янги, Кичик янги, Томоша, Чек-кўприк, Истиқлол, Тўрғай, Шунқор, Калдушон, Ўртақўрғон)ларнинг 2.9 км. ички йўл қисми астфальтланиб, 18.6 км тупроқ йўл тоифасидаги ички йўлларда шағаллаш, 15.2 км сув тармоғи тортиш, 163 та янги бетон таянч устунлар ўрнатиш, 1.5 км электр узатиш тармоқлари янгиланиб, 1.8 км газ тармоғи тортиш ишлари амалга оширилиши натижасида ушбу маҳаллаларни “Оғир ҳудуд” тоифасидан чиқариш чоралари кўрилмоқда.