Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Аҳолини кам таъминланган ва эҳтиёжманд қатлами қўллаб-қувватланмоқда
2022-07-16 14:44:57 239
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фурқат туман бўлими томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Бўлим томонидан жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида 34 млрд. 205,7 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари тамомланиб, шундан 21 млрд.
816,7 млн. сўм маблағлар амалда ундирилди.
Ҳусусан, давлат бюджетига қарийб 15 млрд. 138,6 млн. сўм маблағ ундирилиши таъминланди.
Бундан ташқари Бюронинг Фурқат туман бўлими томонидан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳолининг кам таъминланган ва эҳтиёжманд қатламини қўллаб қувватлаш учун очилган махсус ҳисоб рақамларга умумий жами
575,0 млн. сўм маблағлар йўналтирилди.
Ушбу маблағлар қийин шароитда яшаётган, кўмакка муҳтож фуқароларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга хизмат қилади.
Бу борада бўлим томонидан амалий тадбирлар давом эттирилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фурқат туман бўлими