Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 92 пользователей Статистика телефон доверия


Солиқ қарздорликларини ундириш чоралари кўрилмоқда

×

 2022-07-16 14:48:56    218

Скачать PDF
Печать


Солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш чораларини кўрилишини таъминлаш мақсадида Бюронинг Фурқат туман бўлими томонидан солиқ идоралари билан хамкорликда чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ҳусусан, жорий 2022 йилнинг ўтган 6 ойида бўлим иш юритувидаги 1306 та 18 млрд. 932,9 млн. сўмлик ижро ҳужжатларидан давлат ижрочилари томонидан қарздорнинг мол-мулкларини реализация қилиш, ундирувни уларнинг дебиторлик қарздорларига қаратиш ҳамда хисоб рақамларига инкассо топшириқномалари қўйилиши натижасида 128 та ижро ҳужжати бўйича 14,0 млрд. сўм амалда ундирилди.

Ҳозирда қолдиқ ижро ҳужжатларини ижросини таъминлаш мақсадида, қарздорларнинг банкдаги барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, мол-мулклар электрон онлайн-аукцион савдоларига қўйилган.

Бу борада ишлар жадаллик билан амалга ошириш давом эттирилмоқда.


Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фурқат туман бўлими