Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 40 пользователей Статистика телефон доверия


Фурқат туманида “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 623 та оилага 191 млн. 465 минг сўмлик моддий ёрдам берилди

×

 2022-07-29 12:05:01    237

Скачать PDF
Печать


Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси кам таъминланган фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.

Жорий йилда Фурқат тумани “Махалла” хайрия жамоат фонди қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 623 та оилага 191 млн. 465 минг сўмлик моддий ёрдам берилган.

Жумладан, "Темир дафтар"га киритилган 152 та оилага 37 млн. 955 минг сўм, "Аёллар дафтари"га киритилган 56 нафар хотин-қизларга 22 млн. 550 минг сўмлик моддий ёрдам пуллари ажратилган.

Шунингдек жамғарма ҳисобидан “Темир дафтар”га киритилган ҳамда бир марталик моддий ёрдам пулларини олмаган 197 та оиланинг ҳар бир аъзосига 20 кгдан жами 14 320 кг бепул ун маҳсулотлари тарқатилган.

Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли, эҳтиёжманд оилаларга,  ногиронлиги бўлган шахслар ва ёлғиз қарияларнинг 415 нафарига 130 млн. 960 минг сўм моддий ёрдамлар берилган.