Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 25 пользователей Статистика телефон доверия


Навбатдаги Матбуот анжумани ўтказилди

×

 2022-08-02 20:40:27    263

Скачать PDF
Печать


Фурқат туманида мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш, янги мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этиш ҳисобига тизимда таълим қамровини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида матбуот анжумани ташкил этилди. 

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора -тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш бўйича ўтган давр мобайнида туманда болаларнинг боғчаларга қамрови, олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Қайд этилишича, туманда 2017 йилда 3-7 ёшли болалар сони 7 135 нафарни ташкил этиб, улардан 2 682 нафари 36 та давлат мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган. Шу йили қамров кўрсаткичи 37.6% ни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2018 йилда 51.5 %ни, 2019 йилда 60.9 % га кўтарилиб, 2020 йилда қамров кўрсаткичи 78.4% ни ташкил этган. 2021 йилда 3-7 ёшли болалар сони 9 961 нафарни ташкил этиб, улардан 9 516 нафари 180 та (52 та давлат, 5 та ДХШ, 123 та ОНМТТ) мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган. Қамров кўрсаткичи 95.5% ни ташкил этган. 2022 йил 6 ойи ҳолатига 3-7 ёшдаги болалар 10 096 нафарни ташкил этиб, туманда жами 180 та мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд. Шундан 52 та давлат, 128 та нодавлат (5 та давлат-хусусий шериклик, 123 та оилавий) мактабгача таълим ташкилотлари ҳисобланиб, уларга 9 301 нафар (6317 нафар давлат, 394 нафар ДХШ НМТТ, 2 590 нафар оилавий) болалар қамраб олиниб, қамров фоизи 92,2% фоизни ташкил этмоқда. Фурқат тумани қамров даражаси бўйича вилоятда 3 ўринни қайд этмоқда.

Туман ҳокими ўринбосари Алимардон Аъзамов ҳамда соҳа мутахассислари матбуот анжумани якунида ташаббус ва ҳомийлик йўли билан янгидан қурилган, таъмирланиб замонавий қиёфага келтирилган давлат мактабгача таълим ташкилотлари, муассасаларнинг мавсумга тайёргарлиги, таълим сифати каби мавзуларда журналистлар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб қайтаришди.