Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Фурқат туманида ободонлаштириш ва кўкламзорлаштириш ишлари ҳамжиҳатликда олиб борилмоқда
2022-08-06 12:28:29 251
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 август кунги 455-Ф-сонли фармойишига асосан август ойи “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги этиб белгиланган.
Шу муносабат билан Фурқат туманида давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрамини нишонлашга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида,"Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори асосида умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашарлари ўтказилмоқда.
Ойлик доирасида маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар, бинолар ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш, дарахтларни оқлаш ва уларга шакл бериш ишлари амалга оширилади.
Фурқат туманидаги барча корхона ва ташкилотлар, таълим муассасаларида умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.