Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 83 пользователей Статистика телефон доверия


Фурқат туманида “Қурилишда давлат назорати” миллий ахборот тизимида ишлаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўқув-амалий семинар ўтказилди

×

 2022-08-17 08:17:42    256

Скачать PDF
Печать


Президентимизнинг қурилиш соҳасида коррупция ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали қурилиш жараёнларининг барча босқичида жамоатчилик учун шаффофликни таъминлаш мақсадида ''Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида''ги ПҚ-4464-сонли Қарорнинг эълон қилиниши, тизимдаги фаолиятни янада такомиллаштиришга хизмат қилмоқда. 

Фарғона вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан Фурқат туманида Ўзбекистон, Фурқат, Бешариқ туманларида қурилиш объектларининг буюртмачилари, лойиҳачилари, ва пудратчилари учун "Қурилишда Давлат назорати" миллий ахборот тизимидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўқув-амалий семинар ташкилланди.

“Қурилишда Давлат назорати” миллий ахборот тизимида текширувлар, камчиликлар ва бажарилган ишларни шакллантирилиш, объектлар бўйича маълумотлар базасини яратиш, тизим иштирокчиларини ишларини енгиллатиб, қурилиш майдонида планшет қурилмалар ёрдамида объект ҳақида маълумотлар билан танишиш ва аниқланган камчиликларни ўша жойнинг ўзида онлайн тизимга киритиш ва камчиликларни батараф этилишини тизим орқали кўриб бориш имкониятини беради. Бундан ташқари тизимнинг самарадорлиги, коррупция омилларини бартараф этиш, объектлар кесимида реал вақт режимида назорат жараёнлар ҳолатини кузатиш ҳамда қоғозбозликни камайтиришга қаратилган. 

Семинар қатнашчиларининг қизиқтирган саволларига Фарғона вилояти Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси мутахассислари томонидан жавоблар берилди.

“Қурилишда давлат назорати” миллий ахборот тизимида ишлаш кўникмаларини кучайтириш юзасидан ҳудудларда ўқув-семинарлар режа-график асосида давом эттирилмоқда.