Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, отинойилар, тумандаги "Оқила аёллар" ҳаракати аъзолари иштирокида семинар ўтказилди
2022-08-18 20:23:37 229
Фурқат тумани ҳокимлиги мажлислар залида маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, отинойилар, тумандаги "Оқила аёллар" ҳаракати аъзолари иштирокида семинар ўтказилди.
Унда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи, "Оқила аёллар ҳаракати" раҳбари Камила Кавлонова, туман ҳокимининг ўринбосари Зарифахон Алихаджаева, ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Учрашувда ҳудудларда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, касб-ҳунарга, тадбиркорликка кенг жалб этиш, оилалар маънавий-ахлоқий қадриятларини мустаҳкамлаш, оилавий ажримлар ва хотин-қизлар ўртасидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларга бутунлай барҳам бериш, эрта туғруқнинг олдини олиш масалалари самарадорлиги таҳлилий муҳокама қилинди.
Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 300-сонли қарори ва унинг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтилди.
Семинардан сўнг, вилоят ҳокимининг ўринбосари бошчилигида сайёр қабул ўтказилиб, хотин-қизларнинг мурожаатлари тингланди. Қабул давомида 9 та мурожаатлар келиб тушган бўлса, 4 таси шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Қолган мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.