Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 13 пользователей Статистика телефон доверия


Туманимиз спортчилари "Қўл жанги" бўйича Ўзбекистон чемпионатида 5 та медални, Таеkwоndо WТ тури бўйича вилоят очиқ биринчилиги мусобақасида 6 та медалларни қўлга киритишди

×

 2022-08-25 22:21:19    238

Скачать PDF
Печать


Куни кеча Гулистон шаҳри мезбонлигида ўсмирлар ўртасида спортнинг ҚЎЛ ЖАНГИ тури буйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. 

Мусобақада жами мингдан зиёд ёш спортчилар қатнашиб, ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Мазкур мусобақада туманимиз спортчилари 2 та олтин ва 3 та бронза медалларини қўлга киритди.

Шунингдек Фарғона шаҳри Само спорт мажмуасида спортнинг Таеkwоndо WТ тури бўйича вилоят очиқ биринчилиги мусабақасида Фурқат тумани Спорт мактаби Таеkwоndо бўлимининг "РАСУЛОВ" жамоаси ҳам муносиб қатнашиб, 1 та олтин, 1 та кумуш, 4 та бронза медалларини қўлга киритди. 

Қўл жанги бўйича Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлган спортчи ёшлар: Худойберди Жўрабоев, Бахтиёр Абдуҳамидов олтин, Аҳмаджон Мағрупов , Боймурод Обидов, Салоҳиддин Араббоевлар бронза медалларини қўлга киритдилар.

Таеkwоndо WТ бўйича вилоят очиқ биринчилигида ғолиб бўлган спортчи ёшлар: Боир Раҳматуллаев олтин, Темур Тўхташбоев кумуш, Бобур Иброҳимов, Бунёд Қўқонбоев, Жавоҳир Нозимжоновлар эса бронза медаллари соҳиби бўлдилар.

Фурқат тумани ҳокимлиги ушбу спортчиларни эришган муваффақиятлари билан самимий қутлаб, кейинги мусобақаларда ҳам совриндорлар қаторида бўлишларини тилаб қолади.