Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 14 пользователей Статистика телефон доверия


"Инсон қадри учун" | Фурқат туманида соғломлаштириш тадбири доирасида тиббий кўрик ва сайёр қабул ташкил этилди

×

 2022-09-14 22:48:09    228

Скачать PDF
Печать


Президентимизнинг тиббиёт соҳаси вакиллари билан жорий йил март ойида ўтказган “Очиқ мулоқоти”да белгиланган топшириқ ва билдирилган ташаббусларнинг манзилли ижросини таъминлаш, аҳолига намунали тиббий хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қуйиш мақсадида ҳудудларда "Инсон қадри учун" шиори остида тиббий кўрик, сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Фурқат туманида соғломлаштириш тадбири давомида туман аҳолиси учун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдуқаюм Тўхтақулов иштирокида сайёр қабул ва тиббий кўрик ташкил этилди. Шунингдек, аҳолини соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида туман тиббиёт ходимлари ва аҳоли вакиллари билан учрашув, тиббий тарғибот тадбирлари ўтказди.  

Сайёр қабул давомида 50 нафарга яқин фуқаролар турли масалалар юзасидан мурожаат қилди. Хусусан, даволанишга йўлланма, соғлиғини тиклаш, фарзандини даволатиш, ногиронликни олиш, имтиёзли жарроҳлик амалиётларини ўтказиш каби масалаларда мурожаатлар келиб тушди. 

Шунингдек, 23 нафар беморларга вилоят ва ресбуплика даражасидаги шифоханларда даволаниш учун йўлланмалар берилди. 2 нафар болаларга гуруҳ ногиронлиги тайинланди.

Тадбир доирасида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассислари томонидан 280 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 257 кишига амбулатор, 23 нафар фуқарога стационар шароитда даволаниш тавсия этилди.