Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Фурқат тумани пахта далаларида йиғим-терим мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда
2022-09-18 23:18:31 214
Пахта хирмонининг юксалишига барча ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилмоқда. Бу жараён элни, ерни суйган, қадриятларини қадрлаган, ҳалол меҳнатга ҳамдам ҳар қандай одамни асло бефарқ қолдирмайди.
Мавсум бошидан буён фурқатликлар пахта далаларида “оқ олтин”ни нес-нобуд қилмай териб олишда қатнашиб келмоқдалар.
– Масъуллар томонидан бориб-келишимиз учун бепул транспорт ташкил этилган, тушликда иссиқ овқат, терим пуллари мунтазам берилмоқда, - дейди “Янги” МФЙда яшовчи Наргизахон Қўчқарова – Бир кунда 100-120 кг. пахта тераман, бу 120 минг сўм хонадонимга қўшимча даромад келтираётганимни билдиради. Ишсизман, даромадим йўқ, деб бошқаларнинг қўлига қараб ўтиришни хоҳламайман. Ахир, оталаримиз-оналаримиз “Ҳаракатда – барокат” деб бекорга айтишмаган.
Шунингдек Ғунча маҳалла фуқаролар йиғинидаги пахта қабул қилиш масканида ҳам ишлар қизғин давом этмоқда. Бу ерда шакли худди ўзбек дўпписи сингари пахта ғарамлари кўкка қараб бўй чўзган.
Пахта қабул қилиш масканига етказиб келинган хомашё тарозида тортилиб, олинган намуна лабораторияда таҳлил қилиниб, пахтадан ғарамлар қилинади.
“Бизнинг вазифамиз – пахта далаларидан ташиб келинаётган чигитли пахталарни ғарамлаб, сифатли сақлаб, ишлаб чиқаришга етказиб бериш. Ғарамларимиз 250 тоннадан 500 тоннагача пахталардан ташкил топган. Бунтларни ёмғирли, қорли кунларда сифатли сақлаш учун шакли тўртбурчак, худди ўзбек дўпписига ўхшатиб – тепаси учли, пастки томони тўртбурчак қилинади. Бу шакл ёғингарчилик кунларида бунтдаги пахта нам бўлишининг олдини олишга ва хомашёни сифатли сақлашга ёрдам беради. Битта ғарамни шу ҳолатга келтириш учун 8 киши, оператор билан 9 киши меҳнат қилади. Ғарам пахта хомашёсини келгуси йил март-апрель ойларигача сифатли сақлаб беради”, – дейди пахта қабул қилиш маскани мудири.