Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Қушчи маҳалла фуқаролар йиғинида болаларни мактабгача таълим қамров даражаси 100 фоизга етказилди
2022-09-20 17:39:11 243
Бугунги кунда Фурқат туманида мактабгача таълим ташкилотлари сони 180 тага, жами қамров кўрсаткичи 92,2 фоизни ташкил этмоқда.
Туманимизда босқичма-босқич мактабгача таълим ташкилотлари қайтадан таъмирланиб, фойдаланишга топширилмоқда.
Бугун ана шу эзгу ишлар давоми сифатида "Қушчи" маҳалла фуқаролар йиғинида фойдаланишга яроқсиз, бўш турган бино ўрнида 580 млн. сўм бюджет маблағлари ҳисобидан янгидан барпо этилган енгил типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиши бўлиб ўтди.
Табдирда туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов билан биргаликда секторлар раҳбарлари, аҳоли вакиллари иштирок этдилар.
Қушчи МФЙда 3-7 ёшли болалар сони 407 нафарни ташкил этади. Шу кунгача ҳудуддаги 5 та мактабгача таълим ташкилотларида 317 нафар болалар мактабгача таълимга қамраб олинган эди.
Бугун Ҳамраобод қишлоғида янги 53-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ишга туширилиши натижасида қўшимча 90 нафар болалар боғчаларга жалб этилиб, қамров кўрсаткичи 77,6 фоиздан 100 фоизга етказилди.
Янги ташкил этилган боғчада давлат стандартлари асосида таълим-тарбия бериш, соғлом овқатлантириш учун барча шароитлар яратилган.
Маълумот ўрнида: Фурқат туманида 10 096 нафар мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг 9311 нафари яъни 92,2 фоизи мактабгача таълимга қамраб олинишига эришилди. Йил охиригача болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш кўрсаткичи 98 фоизга етказилади.