Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 23 пользователей Статистика телефон доверия


Хабаровск шаҳрида ўтказилган халқаро бокс турнирида икки нафар фурқатлик боксчилар олтин медални қўлга киритди

×

 2022-10-18 08:29:23    267

Скачать PDF
Печать


Жорий йилнинг 5-10 октябр кунлари Хабаровск шаҳридаги "Орлан" спорт мажмуасида спортнинг бокс тури бўйича Россия, Белоруссия, Мўғулистон, Ўзбекистон ва Қозоғистондан келган 17-18 ёшли 80 нафар спортчилар иштирокида халқаро хотира турнири ўтказилди.

Эътиборли томони шундаки, ушбу турнирда совриндорлар қаторида, Фурқат тумани спорт мактаби тарбияланувчилари, "Ингичка" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Қаҳрамон Фозилов ва Абдуллоҳ Мадаминовлар ҳам жой олган.

Фурқат туман спорт мактаби тренери Рамзхон Ахмедовнинг хабар беришича, 13 та вазн тоифасида ўтказилган мусобақада 60 кг вазн тоифасида Қаҳрамонжон Фозилов турнирнинг финал босқичида беларуссиялик рақибини накаутга учратиб, олтин медални қўлга киритди. 57 кг вазн тоифасида Абдулло Мадаминов ҳам худди шундай олтин медални қўлга киритиб юртимиз байроғини яна бир бор юксакларга кўтаришди.

17 ёшли боксчи Қаҳрамонжон Фозиловнинг мусобақага бориш-келиш билан боғлиқ харажатлари "Ёшлар дафтари" жамғармасидан қоплаб берилди.

Фурқат тумани ҳокимлиги боксчиларимизни самимий қутлаб, келгуси мусобақаларда ҳам улкан зафарлар тилайди.