Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 100 пользователей Статистика телефон доверия


Кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничиликка асосланган Ўзбекистон-Туркманистон муносабатлари чуқур стратегик шериклик даражасига чиқди.

×

 2022-10-22 12:13:13    229

Скачать PDF
Печать


Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга расмий ташрифи давомида:

➖Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов икки мамлакат делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда музокара ўтказдилар.
 
Давлат раҳбарлари “Шарқ - Ғарб” ва “Шимол - Жануб” йўналишларида, шу жумладан Туркманбоши порти имкониятларидан фойдаланган ҳолда транспорт йўлакларини фаол ривожлантиришга аҳдлашиб олдилар.

➖Олий даражадаги Ўзбекистон-Туркманистон музокаралари якунида ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлиб ўтди. 

Бундан ташқари, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланди. 

➖Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун олий даражадаги музокараларнинг якунларига бағишланган брифинг ўтказилди.

➖Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди.

➖Президент Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳридаги “Halk hakydasy” (“Халқ хотираси”) ёдгорлик мажмуасида бўлди.

➖Давлатимиз раҳбарига ушбу Маҳтумқули номидаги Туркманистон давлат университетининг Фахрий профессори унвони берилди

➖Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан биргаликда Ашхободда “Тошкент” боғининг тантанали очилишида ҳамда “Хоразм – Тошовуз” чегараолди савдо зонасининг қурилишига бағишланган маросимда иштирок этди.