Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Фурқатлик ёшлар етакчиси вилоятда “Энг яхши ёшлар етакчиси” деб топилди
2022-11-02 18:35:57 234
11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Фарғона шаҳридаги “Афросиёб” тантаналар мажмуасида “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган байрам тадбири соҳа фидойиларини эъзозлаш, уларга ҳурмат эҳтиром кўрсатиш мақсадида ташкил этилди.
Тантанада Фарғона вилояти ҳокими, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари, вилоят секторлар раҳбарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари, уюшма ходимлари, ҳамкор ташкилотлар, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.
Тадбирда сўз олган вилоят раҳбари Хайрулло Бозоров бугунги кунда Фарғона вилоятида корхона-ташкилотларда 10 мингдан зиёд ишчи-ходимлар фидокорона меҳнат қилиб келаётгани ҳамда касаба уюшмалари ишчи-ходимларни касбий, меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга, муносиб меҳнат шароитларини яратишда фаол иштирок этаётганига алоҳида урғу берди.
Байрам тадбирида Федерация томонидан эълон қилинган “Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг яхши маҳалла фуқаролар йиғини раиси”, “Энг яхши аёл иш берувчи”, “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси”, “Энг яхши ёшлар етакчиси”, “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” каби танловларнинг вилоят босқичи ғолибларига диплом, пул мукофотлари, эсдалик совғалари тантанали топширилди.
Ғолиб ва совриндорлар ичида фурқатлик ёшлар етакчиси ҳам бор. "Ҳайит" маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Раҳматали Турдалиев “Энг яхши ёшлар етакчиси” кўрик танловининг вилоят босқичила биринчи ўринни қўлга киритди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича самарали ҳамкорлик тизими жорий этилган бўлиб, бугун ушбу тизим ўз ижобий самарасини бермоқда. Мазкур танловлар ҳам аҳоли муаммоларини “хонадонбай” ва “фуқаробай” ўрганиш ва уларни ҳал этишга кўмаклашиш, муаммоларини ҳал этишда ўзининг фидокорона меҳнати билан барчага намуна кўрсатган масъулларни муносиб рағбатлантириш мақсадида ўтказилди.