Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
2023-02-06 12:40:49 279
Айни кунларда эҳтиёжманд оилаларни қиш мавсумида моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда.
“Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан кам таъминланган, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган 172 та хонадонга қарийб 90 тонна кўмир маҳсулоти бепул тарқатилди.
Бундан ташқари хомийлар, саховатпеша аҳоли вакиллари томонидан 60 тоннадан зиёд кўмир маҳсулоти ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонларга беғараз тарқатилди.
Бугунги ноқулай об-ҳаво шароитида бундай эзгу тадбирлар маҳаллалар бўйлаб давом эттириб борилмоқда.