Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Калдушон маҳалласида 16 км ичимлик суви тармоғи тортиш натижасида 5 544 нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади
2023-02-22 08:40:40 282
Фурқат туманининг қишлоқ аҳоли пунктлари меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, биринчи навбатда коммунал масалаларни ҳал этиш мақсадида ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари амалга оширилмоқда.
"Калдушон" маҳалла фуқаролар йиғинида 1 212 та хонадонда 5 544 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳаллада 11 та - Шох, Боғ, Қумлоқ, Сой, Янги ҳаёт, Ёшлик, Обод, Иттифоқ, Узун, Тутмайизак, Тегирмонбоши кўчалари мавжуд.
Белгиланган дастур асосида ушбу кўчаларга 4 млрд. 200 млн. сўм маблағ эвазига 16 км ичимлик сув тармоғи, 2 та сув минораси, 2 та сув қудуғи 2 та сув насос ўрнатиш ҳисобига 1 212 та хонадонда 5 544 нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.
Маҳаллада ўтган 2022 йил давомида "Ташаббусли бюджет" жараёнининг биринчи босқичида 409 млн сўм маблағ эвазига Обод, Сой, Қумлоқ кўчаларининг 800 метр қисми асфальтланди. Сой кўчасига 1 дона 160 кВт трансформатор пункти ўрнатилиб, Қумлоқ кўчасига 1000 метр ичимлик сув тармоғи тортилиши натижасида аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.
"Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг иккинчи босиқичида маҳалланинг таъмирга муҳтож бўлган ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ ташаббуслари 3 121 та овоз билан ғолиб деб топилиб, Боғ, Сой, Қумлоқ, Узун, Ёшлик кўчаларининг 700 метр ички йўллари астфальтланадиган бўлди. Бундан ташқари мавсум давомида ҳомийлик ва ҳашар йўли билан маҳалланинг 4.5 км ички йўллари шағалланди.
Жорий йилда "Ташаббусли бюджет" лойиҳасига маҳалладаги 7 та кўчанинг 3.5 км ички йўлларини астфальтлаш таклифи киритилган.