Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Фурқат туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастур ижроси нафақат туман маркази, балки барча қишлоқ ва маҳаллалар ободлигини таъминламоқда.
2023-02-25 08:24:43 224
Ўтган йили “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” дастури ижросига 255 млрд 700 млн сўм маблағ йўналтирилиб, катта ҳажмдаги қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари бажарилди.
Хусусан "Кўкдўппи" маҳалла фуқаролар йиғинининг биргина ўзида 3 км сув тармоғи тортиш, 1 км ички йўлларни цемент-бетон қопламали йўллар тоифасига ўтказиш, 2 км асъфалътлаш ишлари бажарилиб, 10 км га яқин кўчалар шағаллаштирилди. Жорий йилда Кўкдўппининг Истиқлол кўчаси туманнинг яна бир обод масканига айланади. Фурқат тумани Кўкдўппи маҳалла фуқаролар йиғинидаги Истиқлол кўчасида ободонлаштириш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Дастур асосида 1 км лик кўчани кўркам масканга айлантириш ишлари олиб борилмоқда.
Айни кунларда пиёдалар йўлакларини ташкил этиш ҳамда бир қатор таъмирлаш-созлаш ишлари баробарида, кўчанинг ҳар 30 метр қисмига замонавий кўча чироқлари ҳам ўрнатилди.Бугун ушбу кўчанинг меъморий қиёфасини замонавийлаштириш ва ободонлаштириш ишлари “Фарғона йўл қурилиш УФК” МЧЖ томонидан қарийб, 3 миллиард 141 миллион сўм маблағ эвазига амалга оширилмоқда.
Давлат раҳбарининг 2022 йил 25 октябрь кунги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 408-сонли қарорига асосан "Кўкдўппи" маҳалласининг ўзида 6 км. ички йўлларни астфальтлаш ишлари олиб бориш учун 3 млрд. сўм маблағ ажратилди.