Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Ислоҳотлар амалда | "Оқолтин" қишлоғига 2,2 км сув тармоғи тортилди
2023-02-25 08:25:23 242
Тумандаги "Полвонтош" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Оқолтин қишлоғи бугун ҳар қачонгиданда бунёдкорликка юз тутмоқда.
Ушбу манзилда ҳам Президентимизнинг "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 408-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида бир талай ишлар амалга оширилмоқда.
Гап шундаки, маҳаллада белгиланган режа ва заруратга кўра 1 та сув қудуғи, 1 та сув минораси, 22 та боғловчи қувирлар, 2,2 км узунликдаги ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари уюшқоқлик билан бажарилмоқда.
Бу каби ободликнинг шоҳиди бўлаётган аҳоли вакиллари ҳам қўлни қўлга бериб, айни жараёнларда мутасаддиларга яқиндан кўмакдош бўлмоқдалар.