Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Расмий муносабат
2023-03-02 09:07:52 278
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Янги маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Сурпа қишлоғидаги ичимлик суви билан боғлиқ хабар мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганилди.
Таъкидланишича, Сурпа қишлоғида жойлашган сув иншоотидаги сув насоси жорий йилнинг январ ойида таъмирлаш учун кўтариб олинган. Ёғингарчилик мавсумида сув иншооти жойлашган майдонда махсус кран орқали янги сув насосини ташлаш учун шароит бўлмаганлиги сабабли аҳоли вақтинча ўзи оқар ичимлик сувига улаб қўйилган.
Туман сув таъминоти бўлими масъулларининг берган хабарига кўра, эртага, 2 март куни туман сув таъминоти бўлими томонидан махсус кран ёрдамида ЭЦВ-8-25-100 маркали сув кўтариш насоси ўрнатилиши маълум қилинди.
Янги маҳалла фуқаролар йиғинида 2022 йилда маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлик ва хашар йўли билан 3.2 км ичимлик суви тармоқлари тортилган.