Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Бекобод маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган "Абдулқаххор ота" зиёратгоҳи обод масканга айлантирилди.
2023-03-18 22:46:48 400
Фурқат тумани Бекобод маҳалла фуқаролар йиғинида сўфийлик таълимоти намоёндаларидан Ҳожа Аҳмад Яссавий асос солган “Яссавия” тариқати вакили шайҳ Абдулқаҳҳор ота Абдулваққос ўғлининг хонақоҳлари сақланиб қолган.
Зиёратгоҳ улуғ аждодимиз хусусида чуқур тасаввурга эга бўлиш, уни ёд этиш ниятида келган зиёратчилар билан гавжум бўлган. Аммо бугунгача зиёратчиларнинг мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун шарт-шароитлар ва имкониятлар талаб даражасида бўлмаган.
Бугун ушбу маскан кўркам ва замонавий қиёфа касб этган ҳолда зиёратчилар, нуроний отахон ва онахонлар, ёш авлод вакилларини бирдек ўзига жалб эта оладиган обод маскан бўлди.
Саъй ҳаракатлар натижасида зиёратгоҳга кириш учун икки томонлама йўл ободонлаштирилиб, 500 метр масофада асфальт ётқизилди. Ҳиёбон бўйлаб, 2 км. га яқин бетон йўлаклар қурилди. Оталар чойхонаси жорий таъмирланди, зиёратгоҳ мақбараси обод қилинди, болалар майдончаси, автотураргоҳ, барпо этилиб, китобсеварлар учун “book cafe” фаолияти йўлга қўйилди.
Зиёратгоҳ атрофи девор билан ўралиб, ошхона, хожатхона, дам олиш айвонлари қурилди. Минг тубдан зиёд манзарали дарахтлар, уч мингдан зиёд гул кўчатлари экилиб, мавжуд мевали дарахтлар кўркам шаклга келтирилди.
Ушбу эзгу ишлардан хурсандчилигини яширмаган нуронийлар ва барча йиғилганлар дуога қўл очиб, юртимизда тинчлик ва барқарорлик бардавом бўлишини, бунёдкорлик ва яратувчилик ишлари янада ривож топишини тиладилар.