Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Сурпа қишлоғидан ўтган учта қишлоқни боғлаб турувчи Ёшлик, Шодлик кўчаларининг 6 км қисми астфальтланиши натижасида аҳолининг кўп йиллик муаммоси ҳал этилмоқда.
2023-04-04 22:20:36 318
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408-сон қарорига асосан "Янги" маҳалла фуқаролар йиғинидаги Сурпа қишлоғининг Ёшлик, Шодлик, кўчаларининг 6 км қисмида асфальтлаш жараёни бошланди.
Учта қишлоқни боғлаб турувчи ушбу кўчаларнинг астфальтланиши натижасида аҳолининг кўп йиллик муаммоси ҳал этилмоқда.
Бунгача маҳалланинг Истиқлол, Ёшлик, Сурпа, Кимсанобод кўчаларида таъмирталаб ҳолатга келиб қолган 1.6 км қисмига шағаллаштириш, дастурлар асосида 3 км ичимлик суви тармоғи тортиш, 2.9 км астфальтлаш, 700 метр цемент-бетон қопламали йўллар ётқизиш, 160 дона бетон таянч устунлари ўрнатиш, 300 метр ёпиқ кабеллар тортиш ишлари амалга оширилди.