Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 17 пользователей Статистика телефон доверия


Фурқат туманида жорий йилнинг 6 февралидан 7 апрелига қадар “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2023 йил 1-мавсуми бўлиб ўтди.

×

 2023-04-11 17:03:44    345

Скачать PDF
Печать


Фурқат туманида жорий йилнинг 6 февралидан 7 апрелига қадар “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2023 йил 1-мавсуми бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир учун туман бўйича жами 4 886,0 млн сўм маблағлар йуналтирилади. “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида жамоатчилик томонидан жами 93 та таклиф илгари сурилган бўлиб, шундан 4 та 4 800 млн сўмлик таклиф энг кўп овоз тўплаган ҳолда ғолиб деб топилди. 

Бундан ташқари 10.04.2023 йил кунги ПҚ-117 сонли қарорига асосан 2 000 дан ортиқ овоз тўплаган лекин ғолиб бўлмаган 11 та 12 094,8 млн сўмлик таклифга кўшимча маблағ ажратилиши белгиланди. Натижада жами 15 та 16 894,8 млн сўмлик таклифга маблағ ажратилиши маълум бўлди. 

Жумладан, соғлиқни сақлаш тизимида 1 200 млн сўмлик 1 та лойиҳа ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган мезонларга мувофиқ бошқа тадбирларни амалга ошириш қиймати 15 693,8 млн сўмлик 14 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

Шундан, Қурилиш-таъмирлаш бўйича 13 та таклифлар;Сотиб олиш бўйича 2 та таклифлар ғолиб деб топилди.

Фурқат тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими