Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 15 пользователей Статистика телефон доверия


Оила тинч - юрт фаровон

×

 2023-05-17 12:10:33    274

Скачать PDF
Печать


Инсон дунёга келиб, камол топишида оила ва ундаги тарбиявий муҳитнинг аҳамияти катта.Хонадонда ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларнинг тўғри шаклланиши нафақат оила тинчлиги, балки жамият фаровонлигига ҳам бевосита таъсир этади. Шунинг учун ҳам ота-боболаримиз қадимдан оила кадриятларини улуғлаб келган. 

15 май "Халқаро оила куни" Фурқат туманида ҳам кенг нишонланди. 

Жумладан, шу куни Касб-ҳунар мактабида "Эрта никоҳ ва ажримларнинг олдини олиш" мавзусида никоҳ ёшидагилар билан давра суҳбати ташкилланди. Шунингдек, Фурқат тумани ФҲДЁ бўлимида ёш келин-куёвлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.Давра суҳбатида туман Бош имом хатиби А. Пармонқулов, туман "Оқила аёллар" ҳаракати раҳбари Ҳ.Асқарова, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи З.Алихаджаева ва 50 йилдан зиёдроқ вақт мобайнида аҳил-иноқ яшаб келаётган Эргашевлар оиласи иштирок этди.Тадбир бошида Эргашевлар оиласи ФҲДЁнинг фахрий имзолар дафтарига имзо қўйдилар. Уларга эсдалик совғалари топширилди.Оилалар манфаатини ҳимоя қилиш, оилаларни қийнаётган муаммо ва низоларни бартараф этиш, айниқса, ажримларнинг олдини олиш масаласига давлат даражасида алоҳида эътибор қаратилаётгани бежизга эмас. Асосий мақсадимиз ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш.

Бегуноҳ, норасида гўдакларни тирик етим қилмаслик, гулдек оилаларни пароканда бўлиб кетишига йўл қўймасликдан иборатдир.Шундай экан, оилалар бардавомлигини таъминлаш, унинг шаънини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, оилага дахлдор бебаҳо қадрият ва анъаналарни келгуси авлодларга етказишда ҳар биримиз масъулмиз. Ниятимиз, ҳар бир оила маънавий соғлом, бахтли ва хотиржам ҳаёт кечирсин. Оила бағрида улғаяётган фарзандлар комил инсон сифатида вояга етиб, давлатимизнинг кучига куч, қудратига қудрат қўшаверсин. 

Фурқат туман ФҲДЁ бўлими мудираси
Дилдорахон Халилова