Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
"Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида "Ингичка" маҳалла фуқаролар йиғинидаги 4000 метр кўчалар текис ва равон бӯлмоқда
2023-06-27 17:30:26 160
"Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг жорий йилги биринчи босқичида "Ингичка" маҳалласининг таъмирга муҳтож бўлган ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ ташаббуслари 6 036 та овоз билан ғолиб деб топилган эди.
Айни кунларда, ташаббус натижасида маҳалланинг Мустақиллик, Гулистон, Янги ҳаёт, Ўзбекистон, Тегирмонбоши, Боғибўстон, Наврўз, Янги-1-2-3-4 кўчаларида жами 4000 метр ички йўллари астфальтланмоқда.
"Ингичка" қишлоғини магистрал йўлга олиб чиқувчи ва қўшни туман билан боғловчи асосий кўча, мактаб, боғча ҳамда масжидга олиб борувчи асосий кўчалар текис ва равон ҳолатга келтирилди. Бундай эзгу ишларга гувоҳи бўлаётган ёши улуғлар, ўрта авлод вакиллари олиб борилаётган ислоҳотлар бардавом бўлишини, юртимиз тинч, осойишта бўлишини тилаб дуо қилмоқдалар.
Маълумот ўрнида: "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг жорий йил биринчи босиқичида туманимизда дастлаб 4 та лойиҳа ғолиб деб топилган бўлиб, Давлатимиз раҳбарининг 10 апрел куни имзолаган қарори билан, 2023 йил феврал–апрел ойларида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган туманимиздан қўшимча 11 та лойиҳа, жами 15 та лойиҳага 16 млрд. 894 млн. сўм маблағ йўналтирилди.