Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
"Ташаббусли бюджет" лойиҳаси амалда| Ўртақўрғондаги 3 минг метр ички кўчалар равон бўлди
2023-07-05 16:26:44 195
Юртимизда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида аҳоли вакиллари ўз маҳалласида инфратузилмаларни яхшилаш, мактабларни таъмирлаш, жиҳозлаш ҳамда бошқа ташаббусли лойиҳаларга овоз бериш орқали маҳаллий бюджетнинг бир қисмини тақсимлашда фаол иштирок этишмоқда.
Фурқат туманида ҳам ташаббусли бюджет асосида олиб борилаётган ишлар ҳудуд ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада мустаҳкамлашга хизмат қиляпти.
Тумандаги Ўртақўрғон маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам мазкур лойиҳанинг жорий йил биринчи мавсумида фаол иштирок этиб, 5706 та овоз билан ўз ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришди.
Маҳалладаги баъзи ички йўлларнинг таъмирга муҳтожлиги, ёзда чанг, қишда лой бўлишидек маҳалла аҳолисини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган муаммога ташаббусли бюджет жараёни ечим бўлди.
Айни кунларда маҳалладаги Қўқон, Ёшларобод, Шухрат, Шукрона, Ўйингох, Жийдазор ва Олма каби 10 дан зиёд кўчаларнинг 3000 метр ички йўлларини таъмирлаш ва асфальтлаш ишлари олиб борилди.
Бундан ташқари, "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг ўтган йилги иккинчи босқичида маҳалланинг 4000 метр ички йўллари астфальтланган эди.
Мазкур кўчаларда истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари олиб борилаётган ишлардан мамнунлигини билдиришмоқда.