Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Фурқат туманида “Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги” акцияси доирасида тиббий кўрик ўтказилмоқда
2023-07-17 08:44:30 204
Фурқат тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан кўп тармоқли марказий поликлиникада “Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги” акцияси доирасида тиббий кўрик ташкил этилди.
Тиббий кўрикка Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тизимидаги 2 минг нафардан ортиқ ўқитувчи ва мураббийлар қамраб олинмоқда.
Уларнинг саломатлиги билан боғлиқ масала ва муаммоларга, туман даволаш профилактика муассасаларининг невропатолог, уролог, гинеколог, офтальмолог, стоматолог, окулист, эндокринолог каби тор доира мутахассисларидан аниқ жавоб олишлари мумкин.
Тиббий кўрик жараёнларига 100 га яқин ўқитувчи ва мураббийлар келган бўлса, август ойининг 10 санасига қадар ўқитувчи ва мураббийлар тўлиқ тиббий кўрикдан ўтади.
Энг муҳими, тиббий кўрик натижаларига қараб, соғлигида муаммоси бор, даволанишга муҳтож ўқитувчиларга вилоят ва шаҳар даволаш профилактика муассасаларида стационар даволаниш учун тавсия ва маслаҳат берилади. Тиббий кўрик ва даволаниш билан боғлиқ барча харажатлар давлат томонидан қоплаб берилади. Бу эса 2023 йил — “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” да давлатимиз томонидан ўқитувчи ва мураббийларга ғамхўрлик намунаси ҳисобланади.